(18 января 2016) Турсуналиев Абдурахмонжон Муроджон угли — активный представитель узбекской молодежи Дома Дружбы народов Татарстана, способный, талантливый, трудолюбивый, кроме того, он пишет стихи.
Абдурахмонжон – автор стихов на узбекском языке, но с детства не любил читать. Часто пропускал уроки литературы, но в классе седьмом, когда проходили «Капитанскую дочку», увлекся литературой. В 2010 году он начал изучать узбекскую литературу. Читал стихотворения Хуршида Даврона, Хамида Олимжона, Мухаммада Юсуфа. Особенно ему нравились стихи Мухаммада Юсуфа, поэзия которого отразилась на стиле Абдурахмонжона.
Сардор ака хотирасига…
Бир ёруғ тонг отиб ўтсам дунёдан,
Онажон, йиғламанг асло ортимдан.
Ажал фариштага мен қўлим тутсам,
Руҳимни айирманг оқ қанотимдан.
Мен борман онажон, сиз-ла мен ҳамон…
Ҳали ҳам йиғингиз юрагим тилар.
Сиз шодон кулсангиз, бўлгум мен омон,
Мен қайда эканим фақат дил билар.
Кўз ёш тўкманг она, оламни кўмиб,
Ҳар томчи ёшингиз менчун бебаҳо.
Мени дуо қилинг, кўзларим юмиб,
Сиз борки ўғлингиз қолмас ҳеч танхо.
Ўксинман, гар кўрмай қолсангиз жисмим,
Кўнглимни оғритманг, тўкиб ёшингиз.
Қалбингизда мудом яшасин исмим.
Бахтимга омон бўлсин бошингиз.
Муҳаммад Юсуф хотирасига
Мана қўлларимда юлдузинг болам,
Юллузни болам деб, қучиб бўларму?!
Сен энди ҳаётда армоним, нолам…
Бундай жудоликка кўникмас юрак,
Бўғзингда айтилмай қолди бир тилак.
Сенсиз кўкармайди ҳирмоним, болам.
Очиқ кўзларимни ким юмар энди?!
Ўлсам, қаро ерга ким кўмар энди?!
Дардим…
Мушкул бу дардимни ким сўрар энди?!
Онанинг фарзандсиз кўнгли тўларму?!
Энди қўлларимда юлдузинг болам,
Юлдузни болам деб, қучиб бўларму?!
Кетмасанг нетарди шаҳарга улкан?
Кўрмасам майлийди ёзган китобинг.
Деҳқоннинг онаси бахтлироқ экан.
Она тирик туриб фарзанд ўларму?!
Мана қўлларимда юлдузинг болам,
Юлдузни болам деб, қучиб бўларму?!
Не энди, йиғлайми, кўмиб оламни?!
Энди кимга айтай оҳу-ноламни?!
Ким менга қайтариб берар боламни?!
Сен эккан ниҳоллар энди сўларму?!
Мана қўлларимда юлдузинг болам,
Юлдузни болам деб, қучиб бўларму?!
Эҳ болама…
…дардим сиғмас энди кенг дунёларга…
…
Солланиб, ястаниб келса мусибат,
Ўткинчи ҳаёллар хўрласа сизни,
Ўксинманг, алдаса сизни муҳаббат,
Ёрқин ҳис-туйғулар чорласин сизни.
Ўксинманг алдаса тақдир бешафқат,
Ишончдан тонманг ҳеч, қайғуга ботиб.
Хурликка, шодликка интилинг фақат.
Ҳушнуд изтироблар чорласин сизни.
Йўлласин шум тақдир азоб қиличин,
Сўзлаб турсин хижрон дардини ҳаёт.
Майли, хўрланинг сиз, аммо баҳт учун
Мунгли ҳаяжонлар чорласин сизни.
Тўсади йўлингиз мушкул қийноқлар,
Тўлади инсоннинг сабр косаси.
Лекин доим турсин кулиб дудоқлар,
Ширин хотиралар чорласин сизни.
«Писать стихи тоже искусство, хочется всё, что чувствуешь передать. Если удаётся донести до читателя то, что хотел, заставил вместе с собой переживать и сострадать, значит, стихотворение получилось, -говорит Абдурахмонжон .»
Успехов тебе, Абдурахмонжон в творчестве.
Русалина Гайнатулина,
Информационный Центр ДДнТ