(19 апреля 2017) Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” фильми Қирғизистоннинг “Ак илбирс-2017” миллий мукофоти 3 номинацияда номзод сифатида кўрсатилган эди.
14 апрель куни Бишкекда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мазкур фильмда бош ролни ижро этган актриса Феруза Саидова “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” деб топилди. Фильм оператори Азизбек Арзикулов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақда хабар берди, деб ёзади «Даракчи».
Мазкур номинацияда Тожикистон ва Қозоғистонлик актрисаларнинг ҳам номзоди қўйилганди.